Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Сайёр қабул: фуқароларнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончи янада мустаҳкамланмоқда.


Жорий йилнинг 11 март куни Наманган тумани, 40-умумтаълим мактабида Муллакудинг ва Давлатобод маҳалла фуқаролари, уларнинг вакилларига ҳамда юридик шахслар вакилларига Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Хайрулло Сабиров Исмоиловичнинг сайёр қабули ўтказилди.
Сайёр қабулда 50 дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, уларнинг мурожаатлари, ўз ечимини кутаётган масалаларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш мақсадида туман ҳокимлиги, "Мадад" муассасасининг Наманган туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси,Бош вазир қабулхонаси Наманган туман бўлими, Халқ қабулхонаси мутасаддилари ҳам жалб этилди.
Таъкидлаш жоизки, сайёр қабулда ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмади. Фуқароларни қийнаб келаётган масалалар бўйича мурожаатлар рўйхатга олиниб, ижрога қаратилди.
Сайёр қабул давомида келиб тушган 6 та мурожаатга жойида ҳуқуқий тушунтириш берилди,10 та мурожаат туман адлия бўлимининг иш юритувига олинди. Мурожаатларнинг 3 таси уй-жой ва ер масаласи, 2 таси моддий ёрдам кўрсатиш, 2 таси имтиёзли даволаниш, 1 таси ногиронларга бериладиган имтиёзлар, 1 таси тадбиркорлик, 1 таси банк кредити ажратиш масалаларига оид.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими