Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Наманганда “Сиз доим эъзоздасиз” акцияси!


Иззат қилган иззат кўради дейди доно халқимиз. Дарҳақиқат, Наврўз айёми арафасида ўтгазилган “Сиз доим эъзоздасиз” акцияси халқимиз учун айни муддао бўлди. Акция доирасида Наманган вилоят адлия бошқармаси ва шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан меҳнат жамоаларида, давлат идоралари ва ташкилотларда, ҳиёбонлар ва бошқа шаҳримизнинг турли нуқталарида ўтказилган бу галги акция аҳолининг кекса қатламлари учун ташкил этилди.
Акция давомида бошқарма ходимлари томонидан кекса фуқаролар учун ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, уларга янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари доирасида тайёрланган оддий ва содда тартибдаги флаерлар тақатилди, уларнинг муаммолари тингланди.
Мухтасар айтганда, кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш ва эътиборни кучайтириш, уларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш ҳар қачонгиданда муҳим. Бундай улуғ ишга адлия идоралари доим шай. Акция барча туманларда давом этади.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими