Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Аёлга бахт беринг, саодат беринг...


Наманган вилоят адлия бошқармаси жамоаси томонидан жорий йилнинг 6 март куни "8 март-Халқаро хотин-қизлар байрами" муносабати билан бошқарма тизимида фаолият юритувчи аёл ходимларни табриклаш мақсадида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирни бошқарма бошлиғи Сабиров Хайрулло Исмаилович очиб, аёлларни байрам муносабати билан табриклади ва келгусидаги фаолиятларига омад, оилавий бахт, тинчлик хотиржамлик тилади.
Шундан сўнг, уларга бошқарма жамоасининг эсдалик совғалари топширилди ва бошқарма ходимлари сўзга чиқиб, ушбу тадбир сабабчилари-аёл ходимларни самимий табриклаб ўтишди.
Тадбир сўнгида, бошқарма бошлиғи аёл ходимларни байрам муносабати билан ёзилган дастурхонга таклиф этди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими