Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Пенсия асоссиз ҳисобланса айбдор фақат пенсионерми?


Ҳаётда турли хил низолар учрайди. Шу боис ҳар бир низони чуқур ўрганиш ва қонун талаби асосида қарор қабул қилиш жуда муҳим. Чунки шундай низолар ҳам учрайдики, бир қарашда, жавобгар ҳақиқатан ҳам, ноҳақдек кўринади. Аммо низонинг моҳияти чуқурроқ ўрганилса, бунинг аксини ҳам кўриш мумкин. Фикримизни аниқроқ ифодалаш мақсадида Наманган шаҳар адлия бўлимида ўрганилган бир мурожаатга эътиборингизни қаратмоқчимиз.
Фуқаро О.Ходжаев бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлимининг 2019 йил 19 февралдаги 42-сонли қароридан норози бўлиб ҳамда ортиқча ҳисобланган пенсияни ундиришни тўхтатишда амалий ёрдам сўраб Адлия бўлимига мурожаат қилган.
Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида фуқаронинг 3792499-сонли пенсия ишига оид ҳужжатлари пенсия бўлими томонидан ўрганилиб, қайта хисоб-китоб қилинганлиги, 2011 йилдан 28.02.2019 йилгача жами 11 178 442 сўм ортиқча пенсия ҳисоблангани аниқланиб, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлимининг 2019 йил 19 февралдаги
42-сонли қарори билан фуқародан жами 11 178 442 сўм ортиқча ҳисобланган пенсия миқдорини ундириш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил
26 октябрда 2835-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 5 октябрдаги 77-сон буйруғибилан тасдиқланган “Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма қилиш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг 13-бандида пенсионер Пенсия жамғармаси бўлимининг ортиқча тўланган пенсия суммасини ушлаб қолиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, аниқланган қарздорлик у аниқланган санадан бошлаб кўпи билан уч йил учун суд орқали ундирилиши белгиланган. Шунингдек, судга даъво аризаси киритилганда чегирма қилиш тўғрисидаги комиссия қарори тўхтатиб турилиши кўрсатилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси
15-моддасида давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат чиқарилиши натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар давлат томонидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тўланиши кераклиги, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг айби билан етказилган зарарларни қоплаш суднинг қарори билан шу мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкинлиги белгиланган.
Мазкур мурожаат атрофлича ўпрганилиб, адлия бўлими томонидан Наманган шаҳар маъмурий судига ариза киритилиб, суднинг 2020 йил
28 январдаги ҳал қилув қарорига кўра бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлимининг 2019 йил 19 февралдаги 42-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилди. Натижада, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлими зиммасига ортиқча ҳисобланган 11 178 442 сўм пенсия миқдорини фуқародан ундирмаслик мажбурияти юклатилди.

Отабек Каримжонов, Адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси