Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Юристконсультлар – адлия бўлимлари эътиборида.


Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан Наманган шаҳар ҳудудидаги давлат органлари ва ташкилотларидаги юридик хизмат ходимларига иш ҳақлари ўз вақтида ва тўлиқ берилаётгани сўров йўли билан ўрганилди. Ўрганиш давомида айрим давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат ходимларига иш ҳақлари белгиланган разряддан кам берилаётгани аниқланди.
Жумладан, Наманган шаҳридаги 1-шаҳар туғруқхонаси томонидан юридик хизмат ходимига 6 разрядда, 1-шаҳар шифохонаси юрисконсультига эса 8 разрядда иш ҳақи тўланаётгани маълум бўлди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил
17 январдаги ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 250-сонли қарорининг 1б-иловасида туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари белгиланган бўлиб, унга кўра юрисконсульт лавозимида ишлаб келаётган ходимга (1-гуруҳ) ягона таъриф сеткаси бўйича 8 разряд асосида меҳнатга ҳақ тўланиши лозимлиги кўрсатилиб, ушбу қарорнинг 1б-иловасига изох қисми 2-бандида “Битта штат бирлигидан иборат туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бош юрисконсульт учун белгиланган даражада белгиланиши кўрсатилган. Мазкур Қарорнинг 1б-иловасида эса бош юрисконсультга (1-гуруҳ) ягона таъриф сеткаси бўйича 9 разряд асосида меҳнатга ҳақ тўланиши белгиланган.
Натижада, адлия бўлими томонидан мазкур қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш мақсадида Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасига тақдимнома киритилди. Мазкур тақдимномага асосан тиббиёт бирлашмаси томонидан тегишли буйруқлар чиқарилиб, 1-шаҳар туғруқхонаси ҳамда 1-шаҳар шифохонаси юридик хизмат ходимларига 9 разрядда иш ҳақи тўланиши белгиланди.

Зуҳриддин Сиддиқов, Наманган шаҳар адлия бўлими ходими.