Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

СУДЛАР ФАОЛИЯТИДАГИ ОШКОРАЛИК!


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил
21 июлдаги “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ суд муҳокамаси ошкоралиги, судлар фаолияти тўғрисида жамоатчиликка ўз вақтида ва объектив ахборот бериш жамиятда ҳуқуқий хабардорлик даражаси ошишига имкон яратади. Бугун Фуқаролик ишлари бўйича вилоят судида ўтказилган Брифинг ана шу ҳақда бўлди.
Мазкур қарор билан судлар фаолиятига доир ахборотни олиш ҳуқуқини фуқароларнинг тили, жинсий, ирқий, миллий мансублиги, диний, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеига қараб чеклашга йўл қўйилмаслиги таъкидланди.
Мазкур Қарор судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқи ва тартиб тамаомиллари акс этган 31-банддан иборат бўлиб, Брифингда судьлар томонидан ана шу ҳақда тушунча берилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими