Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Янги тизимда кичик жамиятни мавқеи юксалади.


Дунёда муқобили бўлмаган ўзини ўзи бошқариш тизими сўнги йилларда халқимизнинг азалий ва абадий қадриятлари, эзгу орзу-умидларига ҳамоҳанг равишда ривож топмоқда. Зотан, маҳалланинг нуфузини кўтаришга нафақат иқтисодий, ижтимоий, балки сиёсий, тарбиявий, улкан маънавий масала сифатида ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жамиятимизда аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан боғлиқ бўлган шундай қоидалар борки уларни ечимини оилада соғлом муҳитни шакллантириш, оилаларни бошини бирлаштириб турувчи маҳалла институтини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар масаласига эътибор қаратиш орқали кўриш мумкин.
Куни кеча давлатимиз раҳбари томонидан “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги “Нуроний” жамғармаси фаолияти тугатилди.
Унинг ўрнида эса янги вазирлик яъни Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилди.
Фармоннинг муҳим жиҳати шундаки, жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш масаласи марказий ўринга қўйилди.
Шу ўринда фуқароларимизда хақли бир савол туғилади? Янги Фармон билан маҳалла тизимида қандай ўзгаришлар бўлди?
Энг аввало жамиятнинг бетакрор ижтимоий тузилмаси ҳисобланадиган маҳалла институтининг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айнатириш, унинг роли ва аҳамиятини ошириш;
Иккинчидан, маҳалла институнинг ички ишлар органлари, бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари билан узулуксиз, тизимли ҳамкорлигини йўлган қўйиш;
Учинчидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ва ички ишлар органлари таянч пункти профилактика инспекторларининг роли ва мавқеини янада ошириш, мустақиллиги ҳамда ваколатларининг амалий самарадорлигини таъминлаши белгиланди.
Бундан ташқари маҳалла тузилмасида жамоатчилик тузилмалари мақбуллаштирилди, айримлари тугатилди. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия ташкил этилди.
“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ва “Маҳалла” ўқув-услубий ва илмий-тадқиқот маркази негизида “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.
Маҳаллаларга юклатилган 46 турдаги, Профилактика инспекторига юклатилган 13 турдаги вазифа ва функциялар қисқартирилди.
Ҳар йил 22 март “Маҳалла тизими ходимлари куни” деб эълон қилиниб, маҳалла раисининг сайланиш муддати беш йил этиб белгиланди.
Мазкур фармон билан маҳалла раисига қуйидаги муҳим ҳуқуқлар берилди.
- тегишли ҳудуддаги профилактика инспектори фаолиятига баҳо бериш ҳамда уни рағбатлантириш ёки унга нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чораларини қўллаш бўйича Қорақолпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкет шаҳар ва Тошкент вилоят ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномлар киритиш;
- уй-жой мулкдорларининг умумий йиғилишига бошқарувчи ташкилот, бошқарувчи ёки ширкат бошқаруви раиси билан тузилган шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф киритиш;
- кўп квартирали уйларни бошқариш билан боғлиқ масалаларда уй-жой мулкдорларининг розилиги асосида уларнинг номидан бошқарувчи ташкилот, бошқарувчи ёки ширкат бошқаруви раиси билан ўзаро муносабатларга кириш каби ҳуқуқлар берилди.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, Ўзбекистонда илк бор ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқади. Маҳаллалар обод ва хавфсиз ҳудуд сифатида аҳолининг ишончига кириб, уларнинг манфаатларини қонуний тартибда ҳимоя қилишда муҳим кўмакдош бўлади.

Наима Ядигарова,
Наманган вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи