Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Оқланган ишонч: муносиб тақдирлов.


Ҳабарингиз бор, 2020 йил 20 февраль куни Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни янада кенгроқ жорий этиш, етук, ёш ва рақобатдош кадрларни тизимли тайёрлаш ҳамда уларнинг интеллектуал салоҳиятини янада ошириш мақсадида Адлия вазирлигининг юридик коллежлари ўқувчилари ўртасида "Энг иқтидорли ўқувчи" кўрик танловининг республика босқичи ўтказилиб, унда фахрли 1-ўринни Наманган вилоят юридик коллеж ўқувчиси Мирқаламов Мирзахмат қўлга киритди.
Албатта, оқланган ишонч, Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Хайрулло Исмоилович Сабиров томонидан юксак баҳоланди.
Жорий йилнинг 25 февраль куни мазкур "Кўрик танлов"нинг мутлақ ғолиби М.Мирқаламовни тақдирлаш мақсадида Наманган вилоят юридик коллежида адлия бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
"Бу улкан шараф, албатта, ҳар бир ходим, ҳар бир устоз, ҳар бир ўқувчида фахр туйғусини қўзғата олди, ҳар бир ўқувчини ўзига нима учун мен ушбу маррани қўлга киритаолмаслигим керак, деган саволни беришга мажбур қила олди. Ўйлайманки, бу бошланиши, мен ишонаман, бу ерда ўтирган қоракўзлар ушбу ютуқ замирида улкан марраларни қўлга киритиш учун ташаббускорликни бугундан бошлайди. Бу борада мен, Сиз ёшларнинг ҳар қандай таклифларингизни, интилишларингизни қўллаб-қувватлайман", -дейди тадбирни очиб берар экан бошқарма бошлиғи Х.Сабиров.
Шундан сўнг, ушбу ютуқда ўз меҳнати билан, ўзининг билими билан иштирок этган бир қатор ўқитувчи ходимларга "Ташаккурнома"лар топширилди.
Тадбирнинг асосий қисмида "Кўрик танлов"нинг республика босқичи ғолиби М.Мирқаламовга бошқарма бошлиғи Х.Сабиров томонидан "Фахрий ёрлиқ" ҳамда эсдалик совғалари топширилди ва устоз-ходимларнинг табрик сўзлари эшитилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими