Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Адлия бошқармаси бошлиғи Кенгаш олдида ахборот берди.


Бугун ҳар қачонгиданда муҳим кун бўлди. Муболаға бўлмаса тарихий кун десак ҳам бўлади. Боиси, халқ депутатлари вилоят кенгашининг иккинчи сессиясида бир йиллик ютуқлар, муаммолар ва келгуси йилдаги режалар ҳақида сўз борди.
Энг аввало 2020 йилда вилоятни ижтимоий – иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан вилоят ҳокимининг ҳисоботи тингланди.
Кун тартиби бўйича вилоятда норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати бўйича, соҳада муаммолар ва режалар, таклифлар хусусида вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи кенгаш олдида ахборот берди.
Бугунги кунда очиқлик ва ошкоралик нафақат давр талаби, балки қонун устуворлигини таъминлаш ва аҳолининг давлат органларига бўлган ишончини янада ортишининг омиллардан бири. Ҳар бир давлат идораси фуқаролар олдида ҳисобдор бўлиши керак – дейди ўз сўзида.
Шу билан бир қаторда “Street-law” (кўча ҳуқуқи-оддий ҳуқуқ) лойиҳасини давом эттириш, коррупцияга қарши курашнинг янги босқичга олиб чиқиш, ҳозирда Поп, Янгиқўрғон, Чуст, Тўрақўрғон туманлари ва Наманган шаҳрида иш бошлаган “Мадад” нодавлат-нотижорат ташкилоти фаолиятидан унумли фойдаланиш, маҳаллий кенгашлар қарорларини ҳуқуқий экспертизасини тизимли йўлга қўйиш, янги қабул қилинган қонун ҳужжатларини етказиш бўйича “Йўл харита” асосида тушунтириш тизимини жорий қилиш каби бир қатор масалалар юзасидан ўз таклифларини билдирди.
Бундан ташқари, сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2020 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари, вилоят бошқарма ва ташкилот раҳбарларини лавозимга тасдиқлаш, халқ депутатлари вилоят кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов коммисияси таркибига ўзгартириш киритиш каби масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими