Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Қонунчилик, иш юритиш ва ижро интизоми.


Жорий йилнинг 21 февраль куни Наманган вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сонли қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш мақсадида вилоят ҳокимлиги, ташкилот ва идораларининг қонунчилик, иш юритиш ва ижро интизомига масъул ходимлари иштирокида семинар ташкил этилди.
Тадбирни Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Исматиллаев Улуғбек Тохиржанович очиб берар экан, юқорида қайд этиб ўтилган қарор талабларига ҳар бир раҳбар-ходим амал қилиши зарурлиги, бу борада ташкилот ва идораларда амалга оширилаётган ишларни масъул ходимлар доимий назорат қилиб бориши лозимлигини қайд этиб ўтди.Шундан сўнг, бошқарма бўлим бошлиғи О.Рахимов семинар иштирокчиларига юқорида қайд этиб ўтилган қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини атрофлича тушунтириб ўтди.
Навбатдаги маърузачи, бўлим бошлиғи А.Мусашайхов Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатлари билан тузилган, 2020 йил 1 январдан бошлаб тугатилаётган алоҳида идоралараро коллегиал органлар, ҳамда 2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тегишли давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларига ўтказиладиган алоҳида функциялари ва ваколатлари тўғрисида батафсил тушунтиришлар берди.
Бошқарма бўлим бошлиғи С.Азизов "Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг ҳуқуқий экспертизаси: амалиёт ва муаммолар" мавзусида маъруза қилиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоб берди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими