Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Врач эпидемиолог ўз вазифасига қайта тикланди.


Давлатимизда ижтимоий масалаларга алоҳида эътибор қаратилиб, фуқароларнинг меҳнат қилиш, муносиб турмуш кечиришлари учун даромад манбаига эга бўлишлари билан боғлиқ ҳуқуқлари таъминланиб келинмоқда.
Таъкидлаш жоизки, меҳнат ҳуқуқи айрим ҳолларда ходим, айрим ҳолларда иш берувчи манфаатига хизмат қилади. Иш берувчи эса юқорида тилга олинган давлат ҳимоясидаги тадбиркор бўлиши ёки бюджет ташкилоти бўлиши мумкин.
Меҳнат кодексида ходимларга турли кафолат ва имтиёзлар белгилаб қўйилганлиги ҳам айрим иш берувчиларнинг манфаатларига маълум даражада зид бўлиб қолиши мумкин. Бироқ, қонун қонунда унда инсон манфаатлари, ходимнинг ҳуқуқлари кафолатланади.
Амалиётни кузатар эканмиз қонунбузилиш ҳолатлари кундалик ҳаётимизда йўқ эмас. Эътиборингизни Поп туман адлия бўлими томонидан ўрганилган ва қаноатлантирилган бир мурожаатга қаратмоқчиман.
Тумандаги Давлат санитария эпидемилогия осойишталик марказида ишлаб келган ходимнинг иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати Адлия бўлими томонидан ўрганилди.
Аниқланишича фуқаро Давлат санитария эпидемилогия осойишталик марказида бактериология лабораториясида врач бактериолог вазифасида ишлаган. Шу вақт оралиғида яъни 2018 йилдан бола парвариши таътилида бўлган. Бироқ, 2019 йилнинг декабрь ойида бола парваришлаш таътилидан ўз иш жойига қайтмоқчи бўлганда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига асосан 2019 йил 31 декабр кунги 289-сонли буйруққа асосан ходим билан тузилган меҳнат шартномаси туман давлат санитария осойишталик маркази томонидан иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 237-моддасига асосан ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмаслиги, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустаснолиги, Меҳнат кодексининг 100-моддасига асосан ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Мурожаат белгиланган тартибда ўрганилиб, туман адлия бўлими томонидан туман давлат санитария эпидемиологик осойишталик марказига қонунчиликда ўрнатилган тартибда ишга тиклаш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритилди. Натижада ушбу тақдимномага асосан Поп туман санитария эпидемиология осойишталик марказининг 2020 йил 20 январдаги 97-сонли буйруғига асосан марказнинг санитария эпидемиология бўлимига яна қайта врач эпидемиолог вазифасига ишга тикланди.
Айтиб ўтиш жоизки, бугунги кунда иш берувчилар томонидан меҳнат қонунчилигини менсимаслик ёки қонунни била туриб четлаб ўтиш ҳоллари учраб турибди. Нима бўлганда ҳам ҳар бир қонун нормаси остида инсон ва унинг тақдири борлигини унутмаслик керак. Адлия идоралари ҳам ўз фаолиятини халқ манфаати учун хизмат қилишдек эзгу мақсадга йўналтирган. Зеро, ҳар бир мурожаат ортида инсон ва унинг тақдири мужассам.


Азизбек Ёдгоров,
Бошқарма бош маслаҳатчиси.