Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Юридик хизмат ва норма ижодкорлиги соҳасида амалга оширилган ишлар


Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан жорий йилнинг январь ойида юридик хизмат ва норма ижодкорлиги йўналишида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, бўлим томонидан ўтказилган мониторинглар давомида Наманган шаҳар 1-туғруқхона томонидан юридик хизмат ходимига 6 разряд билан ҳамда 1-шаҳар шифохонаси томонидан юридик хизмат ходимига 8 разряд билан иш ҳақи тўланаётгани аниқланди. Мазкур қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳамда келгусида уларни олдини олиш мақсадида шаҳар тиббиёт бирлашмасига 2 та тақдимнома ҳамда вилоят бандлик бош бошқармасига 2 та маъмурий таклиф киритилди.
Шунингдек, бўлим томонидан ўтказилган таҳлилларда 16 та давлат органи ва ташкилотлари томонидан юридик хизмат ходими ҳамда юридик хизмат бўйича бўш вакант ўринлар тўғрисидаги маълумотларни 2020 йил 10 январь ва 2019 йил 1 июнга қадар адлия бўлимига тақдим этмагани сабабли, мазкур камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслик тўғрисида мазкур 16 та давлат органи ва ташкилотларига тақдимномалар киритилди.
Бундан ташқари, бўлим томонидан шаҳар ҳокимлигига киритилган тақдимномага асосан шаҳар ҳокимининг 2019 йил 6 сентябрдаги "Амир Темур кўчани қайта қуриш ва ободонлаштириш ҳақида"ги 1141-сонли қарори бекор қилинди. Натижада мазкур қарор билан Наманган шаҳар А.Темур кўчасида жойлашган жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулклари бузилишини ва ер майдонлари олиб қўйилишини олди олинди.


Наманган шаҳар адлия бўлими бошлиғи М.Рахманов