Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Адвокатура соҳасида амалга оширилган ишлар.


Наманган вилоятида 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига жами 56 та адвокатлик тузилмалари, шундан 5 та ҳайъат, 9 та фирма ва 42 та бюролар фаолият юритиб келмоқда. Ушбу тузилмаларда жами 154 нафар адвокатлар томонидан фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиб келинмоқда.
Ҳисобот даври мобайнида 7 та адвокатлик бюроси давлат рўйхатидан ўтказилиб 3 та адвокатлар ҳайъати ҳамда 1 та адвокатлик фирмаси қайта давлат рўйхатдан ўтказилган.
Шунингдек, 2 та адвокатлик тузилмалари давлат реестридан чиқарилди.
Малака комиссияси фаолияти бўйича: Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан 2019 йил давомида малака комиссияси томонидан ўтказилган 17 та йиғилишда иштирок этилди. Ўтказилган йиғилишда 91 та масала кўриб чиқилиди
(шундан 53 таси адвокатларнинг интизомий жавобгарлик масаласини кўриш бўйича, 23 таси малака имтиҳонини қабул қилиш бўйича ва 15 таси адвокат қасамёдини қабул қилиш).
Адлия бошқармасига адвокатларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан жами 18 та шикоятлар келиб тушган бўлиб, ушбу шикоятлар тегишлилиги бўйича Адвокатлар палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига юборилган.Ушбу шикоятлар малака комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, икки нафар адвокатга нисбатан “огоҳлантириш” интизомий жазоси қўлланилиб, бир нафар адвокатни лицензиясини амал қилиш муддатини уч ойгача тўхтатиш тўғрисида таклиф киритилди.
Шунингдек, икки нафар адвокатни лицензиясини амал қилишини тугатиш тўғрисида Олий малака коммиссиясига таклиф киритилди. Ҳисобот даври мобайнида жами 12 та интизомий чора қўлланилган бўлиб, шундан 6 та огоҳлантириш, 3 та лицензияни амал қилиш муддатини тугатиш ҳамда 3 та лицензияни амал қилиш муддатини уч ой муддатга тўхтатиб туриш.
Ўтказилган ўрганишлар бўйича:
Бундан ташқари, адлия бошқармасининг иш режасига асосан ҳисобот даври давомида 16 та адвокатлик тузилмаларида ўрганишлар ўтказилди. Ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра 4 та тақдимнома киритилди.
Киритилган тақдимномага асосан 2 нафар адвокатга нисбатан огоҳлантириш интизомий жазо чораси қўлланилди.
Шунингдек, бир нафар адвокатни лицензиясини амал қилишини тугатиш тўғрисида Олий малака коммиссиясига таклиф киритилди.
Шу билан бирга, адвокатлар томонидан адвокатлик лицензияси бериш бўйича 15 та, адвокталик гувоҳномаси бериш бўйича 28 та, адвокатлик мақомини тугатиш бўйича 9 та аризалар берилган бўлиб, ушбу аризалар тўлиқ ижро қилинган.
Бундан ташқари, адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятда фаолият олиб борувчи адвокатлар иштирокида 2 маротаба адвокатура соҳасида ўзгаришлар ҳамда бу соҳада йўл қўйилаётган камчиликларга бағишланган учрашувлар ва муҳокама йиғилишлари ўтказилди. 

 Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими бош маслаҳатчиси А.Саттибаев