Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Бугун талабамиз-эртага ходимимиз: ёшлар билан навбатдаги учрашув.


Наманган вилоят адлия бошқармасида жорий йилнинг 25 январь куни бошқарма бошлиғи Сабиров Хайрулло Исмоиловичнинг Юридик коллеж ёшлари билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувни Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Хайрулло Сабиров Исмоилович очиб берар экан, ёшлар билан ишлашни янада кенгайтириш, уларнинг илм-фанга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш зарурлигини, бу борада барча шарт-шароитлар яратиб берилаётганлигинива бундан ёшларнинг унумли фойдаланиши лозимлигини таъкидлаб ўтди ва масъулларга вазифалар берди.
Тадбир давомида бошқарма бошлиғи Юридик коллежда "Ёшлар кенгаши" ташкил этиш таклифини билдирди ва бу таклиф иштирокчилар томонидан маъқулланди.
Иштирокчиларнинг кўпчилиги "Ёшлар кенгаши" раислиги учун 3-босқич ўқувчиси Соатов Диёрбекни ёқлаб овоз беришди ва Наманган юридик коллежининг "Ёшлар кенгаши" раиси этиб Соатов Диёрбек сайланди.
Бошқарма бошлиғи коллеж ёшларининг эришаётган ютуқлари тўғрисида тўхталиб ўтди ва бу кўрсаткичларни янада яхшилаш лозимлигини таъкидлади ва бир гуруҳ еткачи ўқувчиларга ўз эсдалик совғаларини топширди.
"Ёшлар тарбиясига бефарқ бўлмасак, уларга бугун етарлича билим бера олсак, эртага ўзимиз учун яхши кадр захирасини яратган бўламиз",-деб қўшимча қилди бошқарма бошлиғи Хайрулло Сабиров.
Учрашувдан сўнг талабалар "Нодирабегим" ахборот-кутубхона марказига ташриф буюришди, ўқувчилар ушбу кутубхона фаолияти билан яқиндан танишишди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими