Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Ахборот хизмати фаолияти билан шуғулланувчи ходимлар белгиланди.


Идора имижини яратиб олиш уни фаолияти билан таништириб бориш, йўналишлари ва ваколатлари доирасида олиб бораётган ишларни ёритишда замонавий оммавий коммуникация воситаларининг ўрни катта. Уларни жадал оммалашуви натижасида улар жаҳон медиа майдони саҳнасида катта мавқега эга бўлиб бормоқда. Шундай оммавий мулоқот воситаларидан бири — ижтимоий тармоқлардир.
Гап ижтимоий тармоқлар борасида борар экан, оммавий мулоқот субъекти даражасига кўтарилаётган экан бунда уларнинг устувор воситалигини эътироф этмай иложимиз йўқ.
Аслида адлия идоралари ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб боришда бошқа идораларга нисбатан етакчи. Бироқ тарғибот тадбирларини ёритиш билан чекланиш нотўғри. Биз адлия идоралари олдида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, юридик хизмат ходимлари фаолиятини тартибга солиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва шу каби муҳим фаолият йўналишлари бор. Бу йўналишларни муҳим ва диққатга сазовор жиҳатларини ёритишда ҳар бир адлия бўлими ходимга масъулият юки бор албатта.
Бу борада олиб борилаётган ишларни тартибга солиш ва уларга муҳим йўналиш ва кўрсатмаларни бериш мақсадида Адлия бўлимларининг бир нафар ходимларидан иборат бўлган жамоага ўқув-машғулоти ўтказилди.
Машғулотга вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Раҳимжон Ирисов ташриф буюриб, мақола ва матн яратишнинг асосий жиҳатлари ва ахборот хизмати фаолиятининг муҳим қонун-қоидаларини батафсил тушунтириб ўтди.
Шундан сўнг, кўргазмали слайд ёрдамида ахборот хизмати фаолиятини тартибга солиш, ижтимоий тармоқларига ахборот жойлашнинг қонун-қоидалари ва асосий талаблари хусусида маълумот берилди.
Машғулот сўнгида, ҳар бир идора ходими учун “Давлат органлари ва ташкилотларида ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этишнинг муҳим жиҳатлари” юзасидан тайёрланган услубий қўлланмалар тарқатилди.
Шундан сўнг, шаҳримиз марказида қайтадан бунёд бўлган “Нодирабегим” номидаги вилоят кутубхонасига ташриф буюриб, аъзо бўлиб қайтдилар.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими