Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

2019 йил сарҳисоби.


Наманган вилоят адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида бир қатор ишлар амалга оширилди.
1. Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш соҳасида.
Бўлим томонидан ўтган давр мобайнида 23 та идорада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилиб, ўтказилган ўрганишлар давомида жами 5 913 та қонунбузилиш ҳолатлари (мурожаатларни кўриб чиқишда 377 та, таълим соҳасида 425 та, соғлиқни сақлаш соҳасида 1352 та, уй-жой масаласида 71 та, меҳнат соҳасида 39 та, коммунал тўловлар бўйича 12 та, маъмурий жавобгарликка тортишда 310 та ва бошқа қонунбузилишлар 3327 та) аниқланди.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тегишли идораларга жами 27 та тақдимнома, 27 та огоҳнома, 19 та маъмурий таклиф (шундан тўғридан-тўғри расмийлаштирилган маъмурий таклифлар 5 та)лар киритилди.
Киритилган таъсир чораларига асосан 45 нафар шахслар интизомий жавобгарликка, 25 нафар масъул ходимлар маъмурий жавобгарликка тортилиб, жами 307 872 000 сўм пул маблағлари қайтарилишига эришилди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб маъмурий судларга 10 та аризалар киритилди. Бундан ташқари, ўтган давр давомида 13 та идора фаолиятида жами 73 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил қилинган бўлиб, шундан 15 та Ўзбекистон Республикаси қонунлари, 20 таси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, 34 таси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва 4 таси идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан иборат.
Шунингдек, бўлим томонидан 41 та қонун ҳужжатларининг ижроси таҳлил қилиниб, ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида 3 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, 3 та Адлия вазирлигига ва 1 та “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга таҳлилий маълумотлар киритилди.
Ўтказилган ўрганишлар жараёнида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли идораларга 22 та умумлаштирилган маълумотлар, 22 та ташкилий-ҳуқуқий чораларни кўриш тўғрисида таклифлар ҳамда 2 та бошқа ҳужжатлар киритилди.
2. Қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида.
Бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ишлаб чиқишини таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириб бориш ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 29 октябрдаги 335-ум-сон “Адлия органлари ва муассасаларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида бўлим томонидан жорий йилнинг 29 апрель куни бошқарма марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, давлат нотариал идоралари ва Наманган вилояти юридик коллежига 7-1/235-сонли топшириқ хат юборилиб, ҳар ойнинг 25-санасига қадар бўлимга амалиётда юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этишга, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни тақдим этиб борилиши назоратга олинди. Шунингдек, бўлим томонидан бошқарма марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, давлат нотариал идоралари, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари, нодавлат ва нотижорат ташкилотларидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар олиниб, бошқармада ташкил этилган ишчи гуруҳда кўриб чиқилиб, 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 120 та таклифлар кўриб чиқиш учун Адлия вазирлигига юборилди.
3. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, уларнинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари бўйича.
Ўтган давр мобайнида Наманган вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, ўтган давр мобайнида тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кўзлаб вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан турли ташкилот ва идораларга жами – 38 та таъсир чоралари киритилган бўлиб, шундан 30 та тақдимнома, 5 та маъмурий таклиф ва 3 та огоҳномалар киритилган.
Шунингдек, киритилган таъсир чоралари натижасида 3 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка, 3 нафар масъул ходим интизомий жавобгарликка тортилиб, 1 438 375 500 сўм пул маблағи тадбиркорлик субъектларига қайтарилди.
Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларининг манфаатини кўзлаб судларга жами 1 765 928 341 сўмлик 13 та ва бузилган бино-иншоот учун компенсация тўлаб бериш мажбариятини юклаш юзасидан 2 та даъво (ариза)лар киритилиб, қаноатлантирилишига эришилди. Бундан ташқари, Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхонаси кўмагида амалга оширилиши режалаштирилган “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди ҳамда 13 сентябрь куни “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Лойиҳа доирасида жорий йилнинг октябрь ойида “Тадбиркор фаолиятига аралашма” шиори остида ижтимоий тармоқларда ва тадбиркорлар ўртасида аноним сўровлар ўтказилди.
4. Наманган вилоятида фаолият кўрсатувчи диний ташкилотлар томонидан 2018-2019 йиллар мобайнида фойдаланилган электр энергияси ва улар учун тўланган пул маблағларини сўров йўли билан ўрганиш натижаси бўйича.
Ўрганишда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 августдаги “Дин соҳасидаги маънавий-маърифий, таълим ишларини ва фаолиятни янада такомиллаштиришда ижтимоий кўмак ва имтиёзлар бериш тўғрисида”ги
364-сонли қарори, 2003 йил 10 сентябрдаги 525-ф-сонли фармойиш ва
2018 йил 1 ноябрдаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида”ги 897-сонли қарор талабларига риоя этилиши таҳлил қилинди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг декабрь ойида бошқарма томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида” Низом талабларига риоя этилиши ўрганилиб, Наманган вилоятида 2019 йилнинг ўтган даврида ташкил этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларида меҳнат қилган фуқароларга иш ҳақларининг тўлаб берилиши сўров йўли билан таҳлил қилинди.
Ўрганиш жараёнида жорий йилнинг октябрь ойида туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан ҳудудлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 октябрдаги 799-сонли Қарори асосида ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил этилган бўлсада, бугунги кунга қадар жамоат ишларида иштирок этган фуқароларга жами 1 173 620 346 (бир миллиард бир юз етмиш уч миллион олти юз йигирма минг уч юз қирқ олти) сўм пул маблағлари туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан тўлаб берилмаганлиги, бу билан фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зарар етказилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Наманган вилоят бандлик бош бошқармасига тақдимнома киритилди.
Таъкидлаш жоизки, бошқарма томонидан таҳлил ўтказиш жараёнида Тўрақўрғон туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида 270 нафар фуқаролардан жами 156 071 000 (бир юз эллик олти миллион етмиш бир минг) сўм қарздорлик мавжудлиги аниқланиб, бошқарма томонидан 21 нафар фуқаролар манфаати юзасидан тўланмаган иш ҳақларини ундириш бўйича фуқаролик ишлар бўйича Чуст туманлараро судига аризалар киритилиб, тўлаб берилмаган иш ҳақларини ундириш бўйича суд буйруғи чиқарилиши таъминланди.

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими