Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

2019 йил сарҳисоби: Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими.


Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлар соҳасида ўтган 2019 йил давомида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият кўрсатишининг қонунийлигини, ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришни таъминлаш, нодавлат нотижорат ташкилотларини ва уларнинг рамзий белгиларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга ошириш, рўйхатдан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат реестрини юритиш каби вазифа ва функциялар Нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлими фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Бўлим томонидан ўтган 2019 йил давомида 72 та ННТлар рўйхатдан ўтказилган бўлиб, уларнинг 54 таси давлат рўйхатига, 28 таси ҳисоб рўйхатига олинди.
Шунингдек, Адлия бошқармасида нодавлат нотижорат ташкилотлар билан
2 маротаба ўқув-семинарлари ташкил этилди, вилоят телерадиокомпаниясининг “Юзма-юз кўрсатуви”да Олий Мажлис депутатлари билан грант лойиҳаларига ариза бериш масалалари юзасидан мулоқот ўтказилди. Мазкур семинарларда ННТларга соҳага оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тўғрисида атрофлича тушунчалар берилди ҳамда улар томонидан тақдим этиладиган йиллик ҳисобот шаклига киритилган ўзгартиришлар, ҳисобот шаклини тўлдириш қоидалари билан батафсил кўргазмали тақдимотлар ҳамда видео роликлар орқали тушунчалар берилди. Йил бошида фаол ва самарали ишлаб келаётган ННТ вакилларидан иборат “Жамоатчилик кенгаши” тузилди. Мазкур тадбирларнинг барчасини ОАВда кенг ёритилиши таъминланди. Семинарларда ННТлар раҳбарлари ва ҳодимлари учун керак бўладиган бошқарма томонидан тайёрланган услубий қўлланмалар китоб ҳамда электрон шаклда намойиш этилиб, тарқатилди.
“Ўзбекистон Республикасининг маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисидаги қонунининг мазмун-моҳияти” юзасидан 1 та ўқув-услубий қўлланма тайёрланиб МФЙ ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига тарқатилди.
Адлия вазирлигининг ташаббуси билан йўлга қўйилган ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, улар ишлаб чиқарган махсулотларнинг реализациясига ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси ташкил этилди. Лойиҳа доирасида Наманган шаҳридаги “Яшил деҳқон бозори”, “Янги бозор” савдо объектларида, “З.М.Бобур” номли маданият ва истирохат боғида ҳамда вилоятимизнинг туман (шаҳар)лари марказларида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган махсулотларнинг савдо ярмаркалари ташкил этилди. Шунингдек, ННТларнинг ўзларидан олинган таклифлар асосида соҳа фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида Наманган вилояти ҳокимининг “Вилоятда фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳақида”ги 102-сонли қарори қабул қилиниб, мазкур қарор билан соҳадаги муаммоларни босқичма-босқич ҳал этиш мақсадида йиллик “Йўл харита”си тасдиқланди, Наманган шаҳри марказида бўш турган, самарали фойдаланилмаётган давлат мулки объектларидан “Нодавлат нотижорат ташкилотлар уйи” ажратилиши тўғрисидаги банд киритилиб, вилоят адлия бошқармаси ҳузурида фаол ННТлар раҳбарларидан иборат жамоатчилик кенгаши тузилди. Ҳозирда “ННТ уйи” ажратилиб, бинони қайта таъмирлаш учун маблағ жалб этиш юзасидан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондига ижтимоий буюртма юборилди. “YUKSALISH” умуммиллий ҳаракати томонидан эълон қилинган “Инновациялар учун ҳамкорлик” дастури доирасидаги танловда бошқарма ҳузурида тузилган “Жамоатчилик кенгаши” иштирок этиб, ғолиб деб топилди. “Жамоатчилик кенгаши”нинг 2020-2021 йилларда юқоридаги грант лойиҳаси асосида амалга оширадиган ишлари режаси ишлаб чиқилиб, лойиҳа доирасида амалий ишлар бошланди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими