Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Халқ дарди билан яшаш–улуғ фазилат!


Давлатимиз раҳбари бугун эришилган натижалар ҳали марра эмаслиги, олдимизда аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш, мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини ошириш, имкониятлардан кенгроқ фойдаланиш учун 2020 йил синов йили бўлишини таъкидлади.
Дарҳақиқат, ушбу жараёнларда аҳолининг барча қатламларини дарду-ташвишлари билан яшаш ва ишлаш бугунги кун раҳбарининг асосий вазифаси ҳисобланади. Жорий йилнинг 16 январь куни бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Исматиллаев томонидан олис ҳудуд саналган Янгиқўрғон аҳли билан бўлган учрашуви ҳам айнан шу мақсадни ўзида мужассам этган.
Сайёр қабул адлия идоралари фаолияти учун анъанага айланиб улгурган ва фаолиятнинг муҳим қисми бўлиб келаётган жараён. Қабулни кузатар экансиз, қишлоқ аҳлидан турли муаммолар ва таклифлар етарлича эканлигига гувоҳ бўлсан киши.
Қабул жараёнида уй-жой, коммунал масалалар, йўл-қурилиш, газ баллон ва даволаниш учун ордер масалалари, шу билан бир қаторда бошқа ижтимоий ёрдамларни ўз ичига олган 40 га яқин мурожаатлар келиб тушди. Шундан, 11 таси бўлим иш юритувига қабул қилиниб, 15 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган мурожаатлар эса тегишлилигига кўра бошқа идораларга юбориди.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими