Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Муҳим ҳужжат мазмунига бағишланди.


Маълумки, жорий йилнинг 1 январь кунидан эътиборан янги таҳрирдаги солиқ кодекси амалга кирди. Хўш, Қонун билан қандай ўзгариш ва қўшимчалар бўлди.
Бу ҳақда ишчи-ходимларни билимини ошириш мақсадида Тўрақўрғон туман адлия бўлими томонидан туман нефт базасида ҳуқуқий ахборот куни ташкил этилди. Унда туман Адлия бўлим бошлиғи томонидан 2007 йилдаги Солиқ кодекси 392 моддадан иборат бўлган бўлса, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси 480 та моддадан иборат эканлиги, Қонунга мувофиқ, 2007 йилда қабул қилинган Солиқ кодексида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар 2020 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилиши, 2020 йилнинг 1 январигача қабул қилинган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар амал қилиши таъкидланди.
Шу билан бир қаторда қонунга кўра, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови ва қатъий белгиланган солиқ ўрнига тегишлича ижтимоий солиқ, айланмадан олинадиган солиқ ҳамда қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи киритилганлиги ва янги таҳрирдаги Солиқ кодексида солиқларни унификациялаш, ўхшаш солиқ солиш базасига эга солиқларни бирлаштириш орқали улар сони мақбуллаштирилганлиги ва соддалаштирилганлиги таъкидланди.
Учрашув тафсилотлар вилоят телевидениеси орқали тасвирга олинганлиги маълум қилинади.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими