Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

"Мадад"-муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбар нигоҳида.


Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 741-сонли "Аҳолига уқуқий ахборотни етказиш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш изимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан "Мадад" нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилган.
Жорий йилнинг 16 январь куни Наманган вилоят адлия бошқармасида бошқарма бошлиғи раҳбарлигида вилоятдаги мавжуд Мадад нодавлат нотижорат ташкилоти Поп туман Ҳуқуқий маслаҳат бюроси Бош мутахассиси М.Избосаров, Янгиқўрғон туман Ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси А.Усмоновлар иштирокида учрашув ташкил этилди.
Бошқарма бошлиғи муассаса фаолияти тўғрисида сўз юритар экан, соҳа фаолиятини ривожлантириш, иш самарадорлигини ошириш, муассаса фаолиятини кенг жамоатчилик эътиборига етказиш, улар фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш, келгусидаги фаолиятида ҳудуддаги давлат органлари ва ташкилотлари билан, яъни адлия органлари, нотариуслар, суд ва бошқа органлар билан ҳамкорликда иш ташкил этиш лозимлигини билдириб ўтди ва улар фаолияти тўғрисида кенг жамоатчиликни ҳабардор этиб бориш мақсадида Мадад муассасаси туманлар Ҳуқуқий маслаҳат бюроларининг ижтимоий тармоқларда ўз расмий веб-сайтлари ва саҳифаларини ташкил этиш ва доимий равишда маълумотларни жойлаб боришни тавсия қилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлимим