Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Сайёр қабул: муаммолар ечими биргаликда изланмоқда.


Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Х.Сабиров томонидан Косонсой туман Халқ қабулхонаси биносида жорий йилнинг 15 январь куни жисмоний ва юридик шахслар вакиллари учун сайёр қабул ўтказилди. Қабул давомида 30 га яқин жисмоний ва юридик шахс вакиллари қабул қилинди. Мурожаатларда асосан газ баллон билан таъминлашда, алимент масаласида, хусусий боғча очишда юзага келаётган муаммоларни бартараф этишда амалий ёрдам берилиши сўралган. Қабулга келган 14 нафар фуқарога жойнинг ўзида ҳуқуқий тушунтириш берилди, 8 та мурожаат Косонсой туман адлия бўлими иш юритувига қабул қилинди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими