Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

“РАҲБАР ВА ЁШЛАР” учрашуви.


Мен сиз ёшлар билан бўладиган ҳар қандай учрашув ва жонли мулоқотлардан чексиз куч-қувват ва кўтаринки руҳ оламан.
Ёшларнинг дилидаги мақсад ва ниятларидан хабардор бўлиш, уларни катта-катта ишларга сафарбар этиш учун ана шундай учрашувлар жуда зарур – дейди бошқарма бошлиғи Сабиров Хайрулло Исмаилович.
Дарҳақиқат, ўсиб келаётган ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни эл-юртимизнинг фидойи фарзандлари этиб тарбиялаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шу мақсадда 2019 йилнинг сўнгги кунларида Президентимиз Ал-Хоразмий мактабида ёшлар билан учрашдилар. Ва бу учрашув сиз ва бизнинг ҳаётимизда муҳим бурилиш ясади.
Таҳлилларга назар солар эканмиз, ўтган уч йилда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича 43 та қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатларни қабул қилиниб, 70 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Бугун Адлия бошқармасида ташкил этилган “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ҳам ана шу мақсадлар асосига қурилган. Учрашув давомида тизимда ўз фаолиятини олиб бораётган ёшларимизнинг таклиф мулоҳазалари, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этишдаги таклифлари қабул қилинди.
Бошқарманинг Ёшлар Кенгаши раиси ёшлар масаласига ҳамма бир ёқадан бош чиқариб, ишни ҳамжиҳатликда ташкил этиш лозимлигини айтиб, “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғояси ҳаётий қоидамизга, айниқса ёшларимизнинг кундалик ҳаёт тарзига айланмас экан, кутилган натижага эриша олмаслигимизни таъкидлади.
Шундан сўнг, бошқарма ва "Нодирабегим" кутутбхонаси ўртасида имзоланган Меморандумда белгиланган вазифаларга кўра ёшлар шаҳримизда жойлашган “Нодирабегим” номидаги кутубхонага ташриф буюрдилар. Бу ерда янгидан фойдаланишга топширилган кутубхонанинг шарт-шароитлар ва бойитилган китоб фондлари билан яқиндан танишдилар.
Кўтаринки руҳда ўтказилган бу каби учрашувлар ёш кадрларга куч ва ғайрат, ўз ишига шижоат ва фидоийлик бағишласа ажаб эмас.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими