Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

14-ЯНВАРЬ-ВАТАН ХИМОЯЧИЛАРИ КУНИ.


Жорий йилнинг 14 январь куни Наманган вилоятида Ватан химоячилари куни муносабати билан вилоят хокими, давлат органлари ва ташкилотлари рахбарлари иштирокида байрам тадбири ташкил этилди. тадбир давомида барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, ташкилот ва муассасалар томонидан вилоятнинг "Хотира майдони"да она хайкал пойига гуллар қўйилди.
Мазкур тадбирдан сўнг, Наманган вилоят адлия бошқармасида бошқарманинг аёл ходимлари томонидан байрам тадбири ташкил этилди.
Бошқарма аёллари 14-январь-Ватан химоячилари куни муносабати билан бошқарманинг эркак ходимларини самимий муборакбод этиб, байрам муносабати билан ёзилган дастурхонга таклиф этдилар.
Кўтаринки руҳда ташкил этилган байрам сўнгида, барча ходимларга байрам торти тарқатилди.
Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Исматиллаев байрам ташкилотчиларига бошқарма ходимлари номидан миннатдорчилик билдирди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими