Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

"Мастер класс": 5-кун


Наманган вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган "Наманган вилоятида соҳавий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни масъулларга етказишга оид "Мастер класс" ўтказиш бўйича тадбирлар режаси"га мувофиқ, жорий йилнинг 11 январь куни адлия бошқармаси ходимлари томонидан "Жамоат, диний ташкилотлар билан алоқалар масалаларига оид қонунчилик" мавзусида айнан ушбу соҳада фаолият кўрсатувчи ташкилот рахбарларига соҳада сўнги 3 йил давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган навбатдаги "Мастер класс" ўтказилди.
"Мастер класс"да адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Б.Саримсаков томонидан соҳавий қонунчиликнинг мазмуни ва амалга оширилган ўзгартиришларнинг аҳамияти тушунтириб ўтилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими