Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

"Мастер класс": 3-кун.


Наманган вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган "Наманган вилоятида соҳавий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни масъулларга етказишга оид "Мастер класс" ўтказиш бўйича тадбирлар режаси" тасдиқланган.
Тадбирлар режасига мувофиқ, жорий йилнинг 9 январь куни вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Исматиллаев бошчилигида бошқарма бўлим бошлиғи Ғ.Урунбаев томонидан "Инвестициялар, инновацион, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалаларига оид қонунчилик" мавзусида ҳамда бошқарма бош маслаҳатчиси А.Саттибаев томонидан "Қишлоқ ва сув хўжалиги масалаларига оид қонунчилик" мавзулари остида айнан ушбу соҳада фаолият кўрсатувчи ташкилот рахбарларига соҳада сўнги 3 йил давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган навбатдаги "Мастер класс" ўтказилди.
"Мастер класс"да адлия бошқармаси ходимлари томонидан соҳавий қонунчиликнинг мазмуни ва амалга оширилган ўзгартиришларнинг аҳамияти тушунтириб ўтилди.
Бу билан бир пайтда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳам туман ташкилотлари раҳбарларига ҳам айни шу мавзуларда "Мастер класс"лар ўтказилмоқда.
"Мастер класс"лар давомида адлия бўлими ходимлари томонидан мамлакатимизда ушбу соҳаларда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти, аҳамиятини тушунтирмоқдалар.
Тадбирлар режасига кўра, "Мастер класс"ларнинг учинчи куни ўз ниҳоясига етди.
Маълумот учун, турли соҳаларда фаолият юритувчи ташкилотлар рахбарларига ўтказиладиган ушбу тадбир жорий йилнинг 13 январь кунига қадар давом этади.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.