Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Жамоатчилик кенгаши "модели".


Наманган вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан иборат Жамоатчилик кенгаши томонидан ўтган 2019 йил давомида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жамоатчилик кенгаши вакиллари жорий йилнинг 9 январь куни Наманган вилоят адлия бошқармасида Жамоатчилик кенгашининг 2020 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш, Жамоатчилик Кенгаши таркибига ўзгаришлар киритиш,Грант лойихасининг Стратегик режасини амалга оширишда вазифалар тақсимотини белгилаш, ННТларнинг йиллик хисоботларни Электрон шаклда топшириши масалаларини кўриб чиқиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишни Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Турсунов очиб берди ҳамда кенгаш аъзолари иштирокида 2019 йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига бўлиб ўтган сайловда 54-Норин сайлов округида сайловчиларнинг кўпчилик овозини олган Жамоатчилик кенгаши раиси З.Худайбердиевни самимий табриклади.
Шундан сўнг, Кенгаш йиғилишининг кун тартибига қўйилган масалалар бирма бир муҳокама қилинди.
Жумладан, Кенгаш аъзолари томонидан Грант лойиҳаси доирасида қизғин муҳокама бўлиб ўтди. Давлат ташкилотлари, юридик ва жисмоний шаҳслар ўртасида мулоқот майдонини ташкил этиш орқали самарали мониторинг тизимини яратиш, давлат ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган ушбу лойиҳанинг амалга ошириш натижасида давлат органлари фаолиятининг шаффофлигини аҳоли орасида сезиларли даражада ошириш, Жамоатчилик кенгашининг давлат ташкилотлари ва кенг жамоатчилик олдида ўз ўрнига эга бўлиши, аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалиши, жамоатчилик назорати жараёнини жадаллаштириш, Жамоатчилик кенгашининг молиявий барқарорлигига эришиш, давлат ташкилотлари Жамоатчилик кенгаши орқали грантлар ва ижтимоий буюртмалар бериши ва самарали Жамоатчилик кенгаши "модели"ни ишлаб чиқишга эришилишини таъкидлаб ўтишди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими