Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Наманганда "Мастер класс".


Наманган вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган "Наманган вилоятида соҳавий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни масъулларга етказишга оид "Мастер класс" ўтказиш бўйича тадбирлар режаси" тасдиқланган.
Ушбу Тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ташкилотларининг рахбарларига жорий йилнинг 6 январь куни "Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари" мавзуси остида ушбу соҳага оид сўнги уч йил давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган дастлабки "Мастер класс" ўтказилди.
Тадбирни адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Исматиллаев ўз сўзи билан очиб берар экан, соҳада қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиб бориш, соҳада амалга оширилаётган ўзгаришлардан ҳабардор бўлиш, аввало, ташкилот рахбарлари учун муҳим вазифа бўлиши лозимлигини, шу боис ушбу тадбирга барча давлат ташкилотларининг рахбарлари жалб этилганини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг, адлия бошқармаси бўлим бошлиғи А.Мусашайхов соҳада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириб ўтди.
Бу билан бир пайтда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳам туман ташкилотлари раҳбарларига айни шу мавзуда "Мастер класс" ўтказилмоқда.
"Мастер класс" давомида адлия бўлими ходимлари томонидан мамлакатимизда иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти, аҳамиятини тушунирмоқдалар.
Тадбирлар режасига кўра, "Мастер класс"ларнинг биринчи куни ўз ниҳоясига етди.
Маълумот учун, турли соҳаларда фаолият юритувчи ташкилотлар рахбарларига ўтказиладиган ушбу тадбир жорий йилнинг 13 январь кунига қадар давом этади.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.