Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Борига барака! (Ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқларидан тўлақонли фойдаланиши лозим)


Фуқаро ишга кирар экан, ташкилот учун ҳалол ишлаб, топган маошини фарзандлари учун сарф қилади, лекин шу ташкилот тугатилиб, штатлар қисқартирилишига тушганда, ходимларнинг қандай ҳуқуқлари бор?! Шундай вазиятларда ходимларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида уларга иш қидириш вақтида давлат томонидан моддий мадад пулларини бериш тартиби кафолатланган.
Тўрақўрғон тумани адлия бўлими томонидан туман халқ таълими тизимида бўлган Ахборот ресурс марказининг бир гуруҳ собиқ ишчиларидан 2019 йил 18 августдан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 100-модда иккинчи қисми 1-банди бўйича иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳамда ишсиз шахсларга бериладиган моддий мадад юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилишини сўраб қилган мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 7 июнь кунги ПҚ-4354-сонли қарори ҳамда “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 204-сонли ва Наманган вилоят Халқ таълими бошқармасининг 2019 йил 15 июндаги 110-сонли буйруқлари асосида халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактаблари қошида фаолият кўрсатаётган барча ахборот ресурс марказлари тугатилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига асосан меҳнат шартномаси бекор қилиниши юзасидан ходимларга 2019 йил 18 июнь куни ёзма равишда огоҳлантириш берилганлиги маълум бўлди.
Шунга кўра, жорий йилнинг 18 август куни ходимларнинг меҳнат шартномалари бекор бўлди, бироқ огоҳлантириш берилган бўлсада уларнинг меҳнат қонунчилиги билан кафолатланган 1 ойлик моддий мадад пуллари тўлаб берилмади.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг “Ахолини иш билан таъминлаш” тўғрисидаги қонунининг 25-моддаси биринчи қисмида:
Меҳнат шартномаси ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли;
технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги сабабли;
ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқлиги сабабли;
шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга қайта тикланиши сабабли бекор қилинган ҳолларда иш қидириш даврида икки ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, бунда ходимга тўланган бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олиниши кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, ушбу модданинг 7-қисми талабига кўра, тугатилаётган корхоналарнинг маблағи бўлмаган тақдирда, ходимларга маблағ Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланиши, ходимларга уч ой мобайнида мақбул келадиган иш топиб берилмаган тақдирда, улар ишсиз деб эътироф этилиши кўрсатилган. Корхоналар муассасалар ва ташкилотлар тугатилиши, ходимлар сони (штати) қисқартирилиши муносабати билан ишдан озод этилган, меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин ўн кун ичида меҳнат органларида рўйхатга олинган ҳамда касби бўйича қайта ўқитилаётган ёки ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда малакасини ошираётган ходимларга меҳнатга оид муносабатлар тўхтатилган кундан бошлаб, дастлабки уч ой давомида олдинги ишидаги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда стипендия тўланиши белгиланган.
Жумладан, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган, пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсияга чиқиш учун талаб этиладиган умумий меҳнат стажига эга бўлган шахсларга муддатидан олдин (қонун ҳужжатларида белгиланган умумий асосларга кўра пенсия тайинлаш муддатидан икки йил олдин) пенсияга чиқиш ҳуқуқи берилади.
Бундан ташқари, “Меҳнат бўлимларида фуқароларни рўйхатга олиш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизлик нафақаси тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 13.10.1999 йилда 831-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 53-банди талабига кўра, корхоналарда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 89-моддаси, 100-моддаси 2-қисм 1, 2, 6-бандларида ва 106-моддасининг
2-бандида кўрсатилган шартлар асосида бўшатилган ишсиз фуқаролар учун, агар улар 10 кун муддат ичида меҳнат органларида рўйхатга олинган бўлсалар, Меҳнат кодексининг 67-моддаси, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунининг (1998 йил 1 май) 25-моддасига кўра, 3 ой мобайнида мақбул келадиган иш топиб берилмаган бўлса, уларга ўрнатилган уч ойлик муддат тугаганидан кейинги биринчи кундан бошлаб ишсизлик нафақаси тўланиши кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари келишган ҳолда “Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилиниб, огоҳлантириш муддати пуллик компенсацияга алмаштирилганда ходимларга моддий мадад бериш тартиби ҳақида” тушунтиришнинг (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 10 майда 720-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) Огоҳлантириш муддати пуллик компенсацияга алмаштирилганда, ходимнинг Меҳнат кодекси 67-моддасининг биринчи ва учинчи қисмида назарда тутилган моддий мадад олишга оид қўшимча кафолатлари сақланиб қолади ҳамда у меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг иккинчи ва учинчи ойлар давомида ишга жойлашмаган тақдирда унга иккинчи ва учинчи ойлар учун илгариги иш жойидан ўртача иш ҳақини тўлаш муддатлари ҳам ўзгармайди деб белгилаб ўтилган.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Тўрақўрғон туман адлия бўлими томонидан туман халқ таълими бўлимига қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилиб, мурожаат қилган фуқароларга иш қидириш даври учун бир ойлик мадад пуллари ( жами 3 483 807 сўм) тўлаб берилишига эришилди.


Фароғат Раззакова, Шахзода Абдуллаева
Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани
адлия бўлими масъул ходимлари.