Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

“Нотариус халқ хизматида”


Жорий йилнинг 12-20 декабрь кунлари вилоятда фаолият олиб бораётган давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан “Нотариус халқ хизматида” шиори остида сайёр қабуллар ўтказилди.
Мазкур сайёр қабуллар жараёнида вилоятда жами 291 та сайёр ҳаракатлар амалга оширилиб, 500 нафардан ортиқ фуқароларга нотариал ҳаракатлар (кўчмас мулкларни ва автотранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш, мулк ижара шартномалари, мерос, ишончномаларни расмийлаштириш ва бошқа масалалар) бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Жумландан, Уйчи тумани 1-сонли давлат нотариал идораси нотариуси Ж.Турсунов томонидан Уйчи тумани Муборак МФЙ биносида, Чортоқ тумани 1-сонли давлат нотариал идораси нотаруиси Ф.Сайдуллаев томонидан Гулшан МФЙ биносида, Норин тумани давлат нотариал идораси нотариуси Н.Расулов томонидан Фурқат МФЙ биносида, Наманган шаҳар 11-сонли давлат нотариал идораси нотариуси А.Артиков томонидан Наманган шаҳар Шодлик МФЙ биносида сайёр қабуллар ва сайёр ҳаракатлар амалга оширилди.
Нотариуслар томонидан белгиланган график асосида сайёр қабул ва ҳаракатларни амалга ошириш давом эттирилмоқда.

Аброрбек Саттибаев
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан 
тартибга солиш бўлими бош маслаҳатчиси