Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Коррупцияга қарши курашиш ойлиги доирасида...


Аввал хабар берганимиздек, Наманган вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ташкил этиб келинаётган “Коррупция соҳасидаги қонунчилик янгиликлари”, “Коррупция жамият кушандаси”, “Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз”, “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзуси доирасидаги учрашувлар вилоятимизнинг чекка ва олис ҳудудларини ҳам қараб олди.
Куни кеча бошқарма ва шаҳар адлия бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасида Коррупцияга қарши курашиш ойлиги доирасида учрашув бўлиб ўтди. Унда асосий эътибор, тиббиёт соҳаси вакилларининг ушбу иллат билан курашишда аввало ўз онг, билим ва кўникмаларига таянишлари лозимлиги, беморлар билан ишлашда халоллик ва поклик тамойиллари билан хизмат қилиш керакли таъкидланди.
Тадбир сўнгида тиббиёт ходимлари “Ҳуқуқий ахборот” каналига аъзо бўлдилар ва ўзларининг қизиқтирган барча саволларига тегишли жавобларни олдилар.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими