Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Ҳокимликлар ер участкасини олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатига эгами?


Куни кеча Мингбулоқ туман ҳокимлигида ўтказилган давра суҳбати ана шу ҳақда бўлди. Аввал хабар берганимиздек, 2019 йил 16 ноябрда Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Унга мувофиқ, Ер участкалари олиб қўйилаётган ҳудудда жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация тўланади. Ер участкасини олиб қўйишга зарурат туғилганда ҳокимлик ёки инвестор ва мулкдорлар ўртасида ОАВ иштирокида очиқ муҳокама ўтказилади.
Мазкур қарор билан ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳокимлик ёки инвестор томонидан дастлабки ҳисоб-китоблар амалга оширилади, компенсация бериш учун етарли ресурслар мавжудлиги ўрганилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан ҳам ер участкаси олиб қўйилишидаги фойда ва харажатлар ўрганиб чиқилади.
Ресурслар етарли бўлганида ҳамда фойда харажатлардан устун келганда ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан қабул қилинади.
Ҳокимликлар ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарор қабул қилишга ваколатли эмас. Олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкасидаги кўчмас мулклар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади.
Ҳокимлик ёки инвестор ва мулкдорлар ўртасида компенсация тури, миқдори ва бериш муддати келишилади ва ушбу келишув нотариал тартибда тасдиқланади.
Ер участкалари олиб қўйилиши, кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш, фуқароларни кўчириш, шунингдек, компенсациялар беришда қонун талаблари ижросини назорат қилиш прокуратура органлари томонидан амалга оширилади.
Мазкур тартиб 2020 йил 1 январдан кучга киради.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими