Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари сайёр қабул ўтказди.


Аҳоли билан мулоқот, уларнинг дарду ташвишлари билан яшаш, инсон манфаатларини таъминлашдек эзгу мақсадлар мужассамлашган сайёр қабуллар фуқароларни қийнаётган иқтисодий, ижтимоий муаммоларга барҳам берилишида муҳим восита ҳисобланади.
Бу галги сайёр қабул шаҳримизнинг “Юқори Ровустон” ҳудудида Адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Исматиллаев бошчилигида ўтказилди. Мурожаатлар орасида шу ҳудудда яшовчи Моҳира Дадахонованинг ҳам мурожаати бор. 1959 йилда туғилган ушбу фуқаро ҳаёти давомида ҳеч қаерда ишламаган, унинг турмуш ўртоғи 1-гуруҳ ногирони бўлганлиги сабабли, уни парвариш қилган. Онахонга 55 ёшга тўлган вақтда ҳам нафақа тайинланмаган. Сайёр қабулга ҳозирда 60 ёшга тўлганлиги муносабати билан ёшга доир нафақа тайинлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Ушбу мурожаат назоратга олинди ва тез кунларда тегишли тартибда ижобий ечим топади.
Қабул давомида бу каби мурожаатларнинг 16 таси қабул қилиниб,
11 таси бўлим иш юритувига олинди. Адлия идоралари масъуллари халқ ишончига кириб, уларнинг дарду-ташвишлари билан бирга яшар экан, халқни оғирини енгил қилишдек муҳим вазифа йўқ эканлигини яхши билади.
Халқимиз сайёр қабуллардан мамнун, чунки, йиллар давомида ҳал этилмаётган муаммолар мулоқот майдонида ўз ечимини топишига ишонмоқда. Бунда эса раҳбарлардан шижоат ва жонбозлик талаб этилади. Зеро халқнинг дарди билан яшаш бугуннинг талаби.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими