Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Солиқ идораларида коррупциясиз соҳага қадам ташланди!


Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашишда
180 давлат ва ҳудуд орасида 158-ўринни эгаллади. Бу кўрсаткич аввалги йилларга нисбатан уч поғонага пасайганлигидан далолат. Зеро коррупцияга нисбатан муросасизлик муносабати секин-аста шаклланмоқда.
Бугун вилоят давлат Солиқ бошқармасида “Коррупциясиз соҳага қадам” мавзусида семинар ташкил этилди. Унда юқорида таъкидланган маълумотлар ва Коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларининг янада такомиллаштиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.
Шу билан бир қаторда бевосита халқ ичида фаолият олиб бораётган солиқчиларнинг бу борадаги шаффоф ва ҳалоллиги масалалари, ушбу иллатга нисбатан курашиш зарурати ва бошқа маълумотлар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими