Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Муаммонинг аниқланиши, унинг ечими сари ташланган дастлабки қадамдир.


Халқ билан юзма юз бўлиб, уларнинг олдида турган муаммоларни бартараф этиш, фуқароларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг жисмоний ва юридик шахслар вакиллари учун навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
Бу галги сайёр қабул манзили Тўрақўрғон туманининг чекка ҳудудларидан ҳисобланган Зарбдор маҳалласининг “Мозор кўхна” гузари бўлди.
15 дан ортиқ ташкилот ва муассаса вакиллари иштирок этган ушбу сайёр қабулда Калвак, Зарбдор, Бураматут, Беруний, Ўрда, Янги ҳаёт, Қўшқайрағоч маҳаллаларининг аҳолиси ишга жойлаштириш, даъволанишга ордер ериш, кредит олиш, газ баллон ва арзон кўмир билан таъминлаш юзасидан ўзларини қийнаётган муаммолар билан иштирок этди.
Сайёр қабул давомида 5 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал этилди, 28 нафар фуқаронинг мурожаатига ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда 27 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқиш ва ҳал этиш мақсадида туман адлия бўлимининг иш юритувига қабул қилинди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими