Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

КОРРУПЦИЯСИЗ КЕЛАЖАК ҚУРИШГА ҲАР БИРИМИЗ МАСЪУЛМИЗ!


Ҳозирда хар бир ривожланган ва ривожланаётган давлатларни барқарорлик билан тараққий этишига “Коррупция” иллати қаршилик кўрсатиб келмоқда. Шу боисдан хам коррупцияга қарши курашиш бутун дунё мамлакатларининг долзарб муаммоси бўлиб қолмоқда.
Хабарингиз бор жорий йилнинг 27 май куни “Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони қабу қилинди. Ҳужжатда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини оширишга қаратилган.
2019 йил 1 августдан бошлаб эксперимент тариқасида, жамоатчилик ва етакчи экспертларни, шу жумладан, хорижий экспертларни жалб этган ҳолда дастлабки босқичда капитал қурилиш ва олий таълим соҳаларида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси амалга оширилади. 2020 йил 1 апрелдан бошлаб лойиҳа бошқа соҳаларга ҳам босқичма-босқич жорий этилиши белгиланди.
Ана шу мақсадда ҳудудларда Адлия бўлимлари томонидан кенг қамровдаги тарғибот ишлари таълим муассасаларида ва ижтимоий соҳа вакиллари ўртасида ўтказилди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш каби жиноятларни ўз ичига олган коррупцияга қарши курашишда бу ишда масъул бўлган давлат органлари билан бир қаторда бутун жамият аъзолари томонидан ҳамкорликда иш олиб борилса кўзланган натижага эришиш мумкин.
Шундай экан, коррупциясиз келажакни қуришимиз учун аввало ўзимизни ўзимиз тарбия қилишимиз, ушбу хавфли иллатнинг ҳар қандай кўринишини бартараф қилиш учун биргаликда курашмоғимиз лозим.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими