Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Муносиб тақдирлов–улкан масъулият!


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан Наманган вилоят адлия бошқармасида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбир аввалида Наманган вилоят адлия бошқармасининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради.
Шундан сўнг, Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Сабиров Хайрулло Исмоилович ўзининг табрик нутқи билан байрам тадбирини очиб берди.
Тадбир жараёнидаги бир гуруҳ ходимларнинг тақдирланиши байрам шукухини янада оширди.
Жумладан, бошқарманинг Ташкилий назорат ва таҳлил ишлари бўлими бошлиғи О.Рахимов Адлия вазирлигининг “Адлия аълочиси” кўкрак нишони билан, Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими бошлиғи Б.Саримсаков Адлия вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
Яна бир қатор бошқарма ходимлари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, Давлат нотариал идоралари ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан бошқарма томонидан ташкил этилган спортнинг волейбол ҳамда мини футбол тури бўйича ўтказилган “Бошқарма бошлиғи кубоги”нинг бир қатор номинацияларда “Энг яхши” деб топилган ходимлар адлия бошқармасининг фахрий ёрлиқларига муносиб кўрилди.
Албатта, ходимларнинг бу каби меҳнатларининг бошқарма раҳбарияти томонидан тақдирлашга муносиб кўрилиши уларга ғайрат бағишлайди, келгусидаги меҳнат фаолиятига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиши табиий.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими