Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

"Бошқарма бошлиғи кубоги" ғолиби аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган, спортнинг мини футбол тури бўйича ўтказилган "Бошқарма бошлиғи кубоги" ўз нихоясига етди.
Бош соврин учун тўртта жамоа, яъни Наманган вилоят адлия бошқармаси жамоаси, Наманган вилоят юридик коллежи жамоаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳамда мусобоқа фоварити сифатида қайд этилган Давлат нотариал идоралари ходимлари жамоалари курашишди.

Учинчи ўрин учун курашда Юридик коллеж жамоаси адлия бўлимлари жамоасини мағлуб этган бўлсалар, муросасиз ва қизғин кечган финал баҳсида адлия бошқармаси жамоаси ДНИ ходимлари жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, мусобоқа бош соврини, "Бошқарма бошлиғи кубоги"ни бошлари узра кўтаришди. Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан бундан буён ҳар йили эркаклар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича ҳамда аёллар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича "Бошқарма бошлиғи кубоги" ўтказиб борилиши мақсад қилиб қўйилганлигини таъкидлаш жоиз.
Эслатиб ўтамиз, сўнги икки ой ичида адлия бошқармаси жамоаси иккинчи бор спортнинг мини футбол тури бўйича ўтказилган мусобоқанинг бош совринини қўлга киритмоқда.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими