Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

ИИБ ходимларининг сайловдаги ўрни.


Навбатдаги учрашув бежизга Ички ишлар идоралари ходимлари билан ташкил этилгани йўқ. Сайлов жараёнларини ўтказиб олиш сайлов куни ўтгандан кейин якунланади деб бўлмайди, ундан кейинги фаолият барча учун муҳим. Чунки, сайловни шаффоф ва қонуний ўтганлиги айнан ушбу жараёнларда намоён бўлади. Масалан, овоз бериш тугагач, участка сайлов комиссиясининг раиси ёки раис ўринбосари овоз бериш тугаганлигини комиссиянинг барча аъзолари, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳозирлигида эълон қилади.
Овозларни санаб чиқиш жараёнида иштирок этаётган сиёсий партиянинг ваколатли вакили, кузатувчилар участка сайлов комиссияси баённомасининг тасдиқланган кўчирма нусхасини олишга ҳақли.
Участка сайлов комиссияси баённомасининг кўчирма нусхаси ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда дарҳол тегишли округ сайлов комиссиясига тақдим этилади, асл нусха эса раис ёки унинг ўринбосари томонидан ички ишлар органлари ходимлари кузатувида олиб бориб топширилади.
Бунда ИИБ ходимларига юксак мажбурият ва маъсулият юкланади десак адашмаймиз. Учрашувда сайлов кодекси ва Марказий сайлов комиссияси Низомида бу борада белгиланган қоидаларга батафсил тўхталиб ўтилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими