Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Сиз сайловга тайёрмисиз? Блиц савол-жавоблар.


Айни вақтда Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Sevimli телеканали билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида сайлов қонунчилиги юзасидан қисқа савол-жавоб ўтказилди.
Сўровда шаҳримиздаги турли ёшдаги аҳоли қатламини қамраб олишга ҳаракат қилинди. Жараён давомида “Олдимизда қандай сиёсий жараён турибди?”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига, маҳаллий кенгашларга сайловлар қачон ўтказилади?”, “Сайловда иштирок этасизми?”, “Сиёсий партиялар томонидан сайловга яқин қолганда дебатлар ўтказилаётганлиги тўғрими?”, “Сиз қайси партиянинг аъзосисиз?” каби бир қатор саволлар билан мурожаат қилинди.
Тадбир тафсилотлари Sevimli телеканалининг “Zamon” информацион дастури орқали намойиш этилиши маълум қилинади.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими