Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Сайёр қабул: мурожаатлар ечими биргаликда изланди.


Йиллар давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар мазкур тизим асосида тартибга солинаётгани халқимиз учун айни cмуддао. Ҳар гал сайёр қабул жараёнини кузатар экансиз ижтимоий адолатни таъминлашдаги муҳим омил эканлигига гувоҳ бўласиз.
Адлия бошқармаси бошлиғи Хайрулло Сабиров Исмаилович томонидан ўтказилган навбатдаги сайёр қабул ҳам Уйчи туман аҳолисининг бир қатор ижтимоий аҳамиятга молик масалаларини ҳал этди. Сабаби, қабулда тумандаги бир қатор мутасадди идоралар вакиллари аҳоли мурожаатлари билан қизиқдилар.
Айтиш ўринлики, сайёр қабулда кўриб чиқилган мурожаатларнинг асосий қисми уй-жой, иш билан таъминлаш, ижтимоий ёрдам, кредит олиш, ишга кириш билан боғлиқ масалалардир.
Қабул давомида Адлия идоралари аралашуви билан ҳал бўладиган мурожаатлар назоратга олиниб, туман бўлимига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди. Шу билан бир қаторда тегишлилиги бўйича бошқа идоралар вакилларига йўналтирилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими