Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Сайловолди тарғибот кўлами кенгайиб бормоқда.


"Ҳозирда юртдошларимиз катта сиёсий воқеа арафасида турибди. Мамлакатимиз парламенти ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга тобора оз фурсат қолмоқда", – дейди Адлия бошқармаси маъсул ходими Зулфияхон Ахмедходжаева.
Гап сайлов ҳақида борар экан, кўз олдимиз биринчилардан бўлиб, давлат хизматчилари келади. Чунки, айни фурсатларда сайловни қонуний ва хақчил, шу билан бир қаторда шаффоф ҳолда ўтказиб олишда ҳар бир идора вакилларининг ўрни катта.
Бу сайловлар миллий мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш, халқимиз, айниқса аҳолининг 60 фоиздан ортиғини ташкил этувчи ёшларнинг орзу-интилишларини ифода этиб, улар учун янги имкониятлар йўлини очиб беради. Боиси, бугунги кунда амалга оширилаётган барча ижобий ўзгаришлар замирида барча соҳа вакиллар жумладан, Ички ишлар вакиллари ҳам бор.
Уларни ҳар жиҳатдан билимларини ошириш ва сайловга тайёрлаш ишларида Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда. Бу галги учрашув ҳам ана шулар жумласидан.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими