Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Юристлар малакаси оширилди


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган “Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 34-бандида юридик хизмат ходимлари малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Юристлар малакасини ошириш маркази” томонидан ҳар уч йилда камида бир марта амалга оширилиши белгиланган.
Шу муносабат билан, Наманган вилоят юридик коллежида 4-15 ноябрь кунлари Юристлар малакасини ошириш курслари ташкил этилиб, унда 83 та юрист ҳамда 45 та адвокат ўз малакасини оширдилар.
Ташкил этилган курсларда юристларга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказининг “Ижтимоий фанлар, юридик этика ва психология” кафедраси мудири,иқтисод фанлари доктори, профессор Б.И.Исроилов, “Қонунчилик техникаси ва коррупцияга қарши экспертиза” кафедраси мудири, юридик фанлар доктори Б.Н.Тошев, “Фуқаролик ҳуқуқий фанлар” кафедраси мудири, доцент С.А.Марипова каби ўқитувчилар маърузалар қилди.
Малака оширишнинг сўнги кунида тингловчиларга сертификатлар берилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими