Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Участка сайлов комиисиялари фаолияти ўрганилмоқда.


Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда участка сайлов комиссияларининг ўрни муҳим аҳамиятга эга.
Участка сайлов комиссияси участка бўйича сайловчилар рўйхатини тузади, сайловчиларни сайловчилар рўйхати билан таништиради, сайлов ўтказиладиган кун ва овоз бериладиган жой ҳақида аҳолини хабардор қилади, бинони овоз бериш учун тайёрлаб қўяди, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш ва овоз беришда қатнашиш имконияти бўлмаган сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз беришини ташкил этади. Шу билан бирга участка сайлов комиссияси овозларни санаб чиқади, участка сайлов комиссияси сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда овоз беришни уюштириш масалаларига доир ариза ва шикоятларни кўриб чиқиб, улар юзасидан қарорлар қабул қилади.
Таъкидлаш керакки,санаб ўтилган вазифаларни ўз муддатида ташкил этиш ва комиссия аъзоларини бу борадаги билимларини кучайтиришда Адлия идоралари фаолликда бирлашмоқдалар.
Хусусан, вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси депутатлиги сайлови учун 13 та, Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутатлиги учун 60 та, Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари депутатлиги учун 357 та сайлов округлари ташкил этилган.
Шунингдек, 726 та сайлов участкалари ташкил этилган бўлиб, айни дамда уларнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари ва тайёргарлик жараёнлари, ажратилган бино ва мавжуд шароитлар ўрганиб чиқилмоқда.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими