Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Манзилдаги муаммолар мулоқот майдонида ҳал бўлади!


Жавобсиз савол, ечими бўлмаган муаммонинг ўзи йўқ. Фақат уларнинг ич-ичига кириб ўрганиш, амалда ҳал қилиш чораларини топиш кифоя.  Сайёр қабуллар эса аҳолини мутасаддилар билан юзма юз, кўзга тик қараб гаплашиб олиш учун яна бир самарали мулоқот майдони бўлди.

Навбатдаги манзил Учқўрғон тумани бўлди. Адлия бошқармаси бошлиғи Хайрулло Сабиров Исмаилович томонидан ўтказилган бу галги сайёр қабул ҳам аҳолининг оғирини енгил қилишга хизмат қилса ажаб эмас.

Қабулни кузатар экансиз, масалалар турлича эканлигига гувоҳ бўласиз.

Ўзини Нематилла Утанбаев деб таништирган мурожаатчи бир неча йиллардан бери Наврўз МФЙда истиқомат қилади. Фуқаро тумандаги Агросервис МТП МЧЖда механизатор вазифасида ишлаган. У билан тузилган меҳнат шартномаси 3 ой аввал бекор бўлган. Бироқ, фуқаро бир йиллик ойлик иш ҳақини олмаётганлигидан норози. Сайёр қабулга ойлик иш ҳақини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб ташриф буюрди.

Мазкур мурожаат бошқарма бошлиғининг кўрсатмасига асосан, Учқўрғон туман адлия бўлими иш юритувига қабул қилди.

Қабул давомида суд-ҳуқуқ ва адлия идоралари фаолияти соҳасига алоқадор бўлмаган мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли тавсиялар берилди.

 

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими