Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Инсонпарварликнинг яна бир белгиси


Жорий йилнинг 25 июнь куни қабул қилинган Сайлов кодексига мувофиқ, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар ҳам сайлов ҳуқуқидан фойдаланиш, яъни кўрсатилган номзодлардан бирига овоз бериш ҳуқуқига эга бўлди.
Сайлов қонунчилиги бўйича амалга оширилган мазкур ислоҳотлар натижасида ушбу шахсларнинг ҳам жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштироки таъминланди.
Сайлов қонунчилигидаги мазкур ўзгаришларни, яратилган шарт-шароитларнинг манзилли ҳуқуқий тарғиботини амалга ошириш учун Наманган вилоят адлия бошқармаси ҳамда Уйчи туман адлия бўлими ходимлари Наманган вилояти ИИБга қарашли 6-сонли Тергов ҳибсхонасида бўлиб, у ерда сақланаётган шахслар билан учрашув ўтказдилар.
Учрашув жараёнида, Тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсларга жорий йилнинг 22 декабрда ўтказиладиган сайловларда иштирок этиш тартиби, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов участкалари тузилиши, Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, уларга сайловларда иштирок этиш тартиб-қоидаларининг қисқача мазмуни акс этган буклет ва флаевлар тарқатилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими