Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Энг иқтидорли ўқувчи!


Ёш ва рақобатбардош кадрларни тайёрлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тайёрлаш ва интеллектуал салоҳиятини намоён этишга имкониятлар яратиш мақсадида Адлия вазирлигидан яна бир ташаббус!
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежлар ўқувчилари ўртасида “Энг иқтидорли ўқувчи” танловини ўтказиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низом шартларига мувофиқ, танловнинг биринчи босқичи Наманган вилоят юридик коллежида бўлиб ўтди.
Мақсадимиз, коллежнинг энг иқтидорли ўқувчисини аниқлаш ва муносиб тақдирлаш. Ўйлаймизки бу каби танловлар ёшларни янада ўз устида ишлашга, китоб ўқишга ундайди. Танловнинг кейинги босқичларида барча ўқувчиларга омад ёр бўлсин!

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими