Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Дахлдорлик туйғуси


Шаҳримизда жойлашган Ёшлар маркази биноси ҳар куни фуқароларимиз билан гавжум. У ерда бир кун талаба-ёшларни, бир кун ўрта ёшдаги аҳоли қатламини, яна бир кун эса ижтимоий-иқтисодий соҳа вакилларини учратасиз. Учрашувлардан кўзланган энг асосий мақсад Сайлов жараёнларини кўнгилдагидек ўтказиб олдишдан иборат. Бугун эса маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва фаолларини учратдик.
Учрашув сайловолди тарғибот тадбирлари учун махсус ташкил этилган залда ўтказилди. Жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят, туман ҳамда шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловнинг мазмун-моҳияти, “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонуни, шунингдек, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари бўйича атрофлича тушунчалар берилди.
Шу билан бир қаторда Адлия бошқармаси ходими Зулфияхон Ахмедходжаева маҳалла сайлов участкаларидаги мавжуд шароитлар, камчиликлар, қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида тўхталди. Хусусан, қаторда участка сайлов комиссияларининг тайёргарлик ҳолати ва бошқа зарурий кўрсатмаларни маҳалла раисларига билдириб ўтди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими