Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Наманганда "Ёш сайловчи - 2019 Форуми" ўтказилди.


Айни вақтда биринчи марта сайловларда иштирок этаётган ёш сайловчилар сайловларда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг 2 млн дан ортиғини ташкил қилмоқда. Бу эса ўз навбатида ёш сайловчилар ўртасида кенг кўламли сайлов тарғиботини амалга оширишни тақозо этади.
Наманган шаҳрида жойлашган Ёшлар марказида Ёшлар иттифоқи Марказий аппарати, Марказий сайлов комиссияси, вилоят сайлов комиссияси ва Наманган вилоят адлия бошқармаси хамкорлигида "Ёш сайловчи - 2019 Форуми" ўтказилди.
Тадбир давомида иштирокчиларга сайлов қонунчилиги соҳасидаги ўзгаришлар ва Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Бундан ташқари, иштирокчилар ўртасида сайлов қонунчилиги юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, икки нафар ғолибларга Самарқанд шаҳрига саёҳат йўлланмалари берилди ва унда фаол қатнашган қолган иштирокчиларга Сайлов кодекслари топширилди.
Сайлов тарғиботи юзасидан амалга оширган ишлари учун вилоят адлия бошқармаси ходими З.Ахмедходжаев ва вилоят сайлов комиссияси аъзосига "Ўзбекистон Конституцияси тарихи" китоблари топширилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими