Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Эълон


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ НАМАНГАН ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ҚЎЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛИШИ ҲАҚИДА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

1. Наманган шаҳар 3-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси (2 та штат).
2. Наманган шаҳар 9-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси (1 та штат).
3. Тўрақўрғон туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси (1 та штат).
4. Мингбулоқ туман давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси (1 та штат).
“бола парваришлаш таътилида бўлган ходим ўрнига вақтинчалик”
5. Чортоқ туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси (1 та штат).
_____________________________________________________________________________________

Давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси лавозимига қўйиладиган талаблар:
Олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
_____________________________________________________________________________________

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатлар топширади.
1. Сўровнома;
2. Таржимаи ҳол;
3. Номзоднинг паспорт нусхаси;
4. Диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусҳаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
5. Ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусҳаси;
6. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (ИНН) ҳақида гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);
7. Фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;
8. 086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома;
9. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот (агар мавжуд бўлса);
10. Иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;
11. Т-2 шаклдаги сўровнома
12. 3х4 см ўлчамдаги 4 дона фотосурат;
13. Танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза.

ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН НОМЗОДЛАР ТЕГИШЛИ ҲУЖЖАТЛАРНИ 2019 ЙИЛ 25 НОЯБРЬ КУНИГАЧА НАМАНГАН ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИНИНГ КАДРЛАР БЎЛИМИГА ТОПШИРИШЛАРИ ЛОЗИМ.


Телефон: +99869 227 03 76