Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Сиёсий фаоллик сари...


Вилоятимизда сайлов куни яқинлашган сайин сайлов қонунчилиги юзасидан, уни ўтказиш муддати, тартиби, унинг аҳамияти, сайловда иштирок этиш тартиби, сайловларда иштирок этиш фуқароларнинг Конституцияда белгилаб қўйилган сиёсий ҳуқуқи эканлиги юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари авж олмоқда.
Фуқароларни бу каби сиёсий фаолликка чорлаш ёшларимиз томонидан амалга оширилаётганлиги қувонарли ҳол, албатта.
Наманган вилоят юридик коллеж ўқувчилари ўзлари истиқомат қиладиган маҳаллаларда дам олиш кунлари фуқароларни жорий йилнинг 22 декабрь кунги сайловларда фаол иштирок этишлари, сайлов қонунчилигида амалга оширилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, сайловларда иштирок этиш, овоз бериш тартиби юзасидан уйма-уй юрган ҳолда сайловолди тарғиботларни амалга оширмоқдалар.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими